Мониторинг результатов прикладных проектов

5 июля 2017 года в Институте прогнозирования и макроэкономических исследований был проведён мониторинг результатов прикладных проектов

Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган амалий лойиҳаларнинг 2017 йил I ярим йилида эришилган асосий илмий-амалий натижалари мониторинг қилинди.

Қўшма йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори М.Болтабаев, Бош директор ўринбосари О.Тўйчиев, Агентликнинг масъул ходимлари ҳамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Ш.Ахмаджанов, лойиҳа раҳбарлари ва масъул ижрочилар иштирок этди.

Тадбирни Агентлик Бош директори М.Болтабоев очиб бериб, йиғилганларга Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда жиддий эътибор қаратишга, амалий лойиҳалар сифатини ва тадқиқотлар натижадорлигини оширишга алоҳида аҳамият қаратилиши лозимлигини таъкидлади.

Кун тартибидаги масала юзасидан Агентликнинг Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи О.Абдуазимов сўзга чиқиб, институтда бажарилаётган жами 13 та амалий лойиҳанинг бажарилиши, бу борада эришилган амалий натижалар ва бу борада йўл қўйилган қатор камчиликлар бўйича маълумот берди.

Шундан сўнг, институтда бажарилаётган амалий лойиҳаларнинг илмий раҳбарлари ҳисоботлари эшитилиб, уларнинг саволларга Агентлик мутасаддилари атрофлича жавоблар бердилар. Тадбир очиқ муҳокама тарзида ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори М.Болтабаев бошқарди.