Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик

Жорий йилнинг 14 июнь куни Фан ва технологиялар агентлигида Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Фан ва технологиялар агентлигида Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Фан ва технологиялар агентлиги раҳбарияти ва ходимлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги ва бошқа вазирликлар масъул ходимлари, Фанлар академияси вице-президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бельгия қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда кўрсатмаларидаги масалалардан бири бўлган, халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Дастлаб Агентлик Бош директори Маҳмуджон Болтабаев сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда амалга ошрилаётган ислоҳотлар, Давлатимиз Раҳабари томонларидан илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича қўйилаётган талаблар, бу вазифаларни ижросини таъминлашда Агентлик ва Ташқи ишлар вазирлиги, хусусан, элчиларнинг роли хусусида гапирди. Чет эл инвестицияларини жалб қилишда мамлакатимизда илмий-техник лойиҳаларнинг пухта тайёрланишига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг Бельгия қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Ҳакимов сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги қўйилаётган талаблар ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларини кўпроқ қайси йўналишлардаги илмий тадқиқотлар қизиқтириши ва айнан қайси жиҳатларга эътибор қатариш лозимлиги тўғрисида гапирди. Фанлар академияси вице-президенти Сирожиддин Мирзаев билан элчи ўртасида савол-жавоб мулоқоти ўтказилди.

Агентлик Бош директорининг биринчи ўринбосари Одилхўжа Парпиев томонидан тақдимот қилинди ва унда Ўзбекистон интеллектуал салоҳиятини юқори даражага кўтариш ва Европа Иттифоқининг илмий-техник ва инновацион фаолиятга йўналтирадиган инвестицияларини мақсадли ўзлаштириш мумкин бўлган лойиҳалар тўғрисида гапирди.