Видеоселектор

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ҳолати ҳамда фан соҳасини бошқаришнинг янги тизимини таништириш бўйича видеоселектор мажлиси ўтказилди

Жорий йилнинг 8 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар ҳолати ҳамда фан соҳасини бошқаришнинг янги тизимини таништириш бўйича видеоселектор мажлиси ўтказилди.

Мажлисда Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори Маҳмуджон Болтабаев, Бош директорнинг биринчи ўринбосари Одилхўжа Парпиев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бошқарма бошлиғи Бахром Исмоилов, барча олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, илмий бўлим бошлиқлари ва маъсул ходимлар иштирок этишди.

Тадбирни Б.Исмоилов очиб берди. Янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг фаолиятини яқиндан таништириш, келгусида олиб борилиши мўлжалланаётган тадқиқотларга қўйиладиган янги талаблар ҳамда яқин келажакда фан ва технологияларни юқори даражага кўтариш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишни муҳокама қилиш юзасидан сўз Агентлик Бош директори М.Болтабаевга берилди.

М.Болтабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фаолияти тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ташкил этилгани ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси тузилгани ва ушбу комиссиянинг ишчи органи сифатида Фан ва технологиялар агентлиги белгиланганини таъкидлади.

Қолаверса, ҳозирги кунда вазирлик тизимида бажарилаётган илмий лойиҳаларни таҳлилий маълумотлар асосида танқидий ўрганлигини айтиб ўтди.

Жорий йил 19 майда Вазирлар Маҳкамасининг 302-сонли “Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Агентликнинг низоми тасдиқланди. Низомга асосан Агентликнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб берилган.

Мазкур юқорида айтилган қарорларга асосан:

Агентлик илмий-техник фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган алоҳида давлат бошқаруви органи;

республиканинг илмий-тадқиқот, таълим ташкилотлари ва бошқа ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техник дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси этиб белгиланган.

Шу билан бир қаторда, Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан:

  • янги типдаги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ташкил этилади;
  • давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини чет элда патентлаштирилади;
  • лабораториялар учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, ва бутловчи қисмлар билан таъминланада;
  • илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи илмий электрон маълумотлар базасига обуна ташкил қилинади;
  • ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда, замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий тажриба стажировкаларини ташкил этилади.

Мазкур йўналишлар бўйича таклифлар Агентлик томонидан тайёрланади ва Давлат комиссияси рухсати билан амалга оширилади.

  • ҳудудлардаги баъзи олий таълим муассасалари Давлат илмий-техника дастурларини ижросида иштирок этмайди, чунки савияси паст лойиҳа билан танловдан ўта олмайди;
  • олиб борилаётган тадқиқотлар ҳудудлар ёки корхоналарнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга оширилмайди;
  • тадқиқотлар муассаса ва ҳудуднинг устувор йўналишларига мос келмаган ҳолда олиб борилади;
  • маҳаллий бошқарув органлари билан ахборот алмашинуви йўқ – дейди Агентлик Бош директори.

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги фаолияти давомида юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан янги тизимда қўйидагиларни амалга оширади:

  • Мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган мақсадли дастурлар шакллантирилади;
  • Республика илмий салоҳиятини ривожлантириш юзасидан илмий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги замонавий лабораториялар ташкил этиш ва базавий молиялаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилади;
  • Салоҳиятли илмий мактабларни асраш ва уларни ривожлантириш мақсадида мунтазам йирик фундаментал лойиҳалар шакллантирилади;
  • Барча олим-тадқиқотчилар ташаббускор лойиҳалар бажариш имкониятига эга бўлади.

Видеоселектор мажлисида янги тизимни барча иштирокчилар қўллаб қувватлади ва келгусида келтирилган камчиликларга олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан йўл қўйилмаслигига келишиб олинди.

Мажлис якунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги ўртасида қўшма Баён имзоланди.