Пресс-конференция

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 10-12 май кунлари X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси ўтказилиши муносабати билан 2017 йил 27 апрель куни Ўзбекистон матбуот марказида Фан ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари О.Р. Парпиев маъруза қилди ва X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси дастури, унинг доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

ПРЕСС-РЕЛИЗ на узбекском языке:


   418 КБ

ПРЕСС-РЕЛИЗ на русском языке:


   418 КБ