UI GreenMetric ҳалқаро анжумани 09-11 апрель 2017, (Туркия)

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси қуйидагиларни маълум қилади.

Олий таълим соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш ЮНЕСКО ташкилотининг вазифаларидан бири ҳисобланади. Жаҳонда турли рейтинг тизимлари мавжудлиги ва улардан мақсадли фойдаланишда муаммоларни бартараф этиш учун 2011 йилнинг 16-17 май кунлари Париж шаҳрида “Олий таълим муассасалари рейтинги” мавзусида ЮНЕСКО форуми ташкил этилган. Мазкур анжуманда жаҳоннинг барча рейтинг марказлари иштирок этиб, ўз тажрибаси бўйича тақдимотларини қилган.

2010 йилда UI GreenMetric рейтинг тизими Индонезия университети томонидан (http://greenmetric.ui.ac.id) таклиф қилинган ва бугунги кунга қадар ушбу рейтинг тизими рўйхатига жаҳоннинг 516 олийгоҳлари киритилган (рейтинг тизими бўйича қисқача ахборотнома илова қилинмоқда). Ушбу рейтинг кўрсаткичлари олийгоҳларнинг қуйидаги 6 та йўналиши бўйича қамраб олади:

  1. Олийгоҳ инфратузилмаси;
  2. Энергияни тежаш ва иқлим ўзгаришига олиб келувчи омилларни бартараф этиш;
  3. Чиқинди бошқаруви;
  4. Сув манбалари бошқаруви;
  5. “Яшил” транспорт тизими;
  6. Барқарор ривожланиш мавзусига бағишланган таълим дастурлари.

Барқарор ривожланиш таълими билан боғлиқ кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Атроф-муҳит ва барқарорлик мавзусидаги ўқув дастурларнинг умумий ўқув дастурларга бўлган нисбати;
  • Атроф-муҳит ва барқарорлик мавзусидаги тадқиқотларга ажратиладиган маблағларнинг умумий тадқиқотлар жамғармасига бўлган нисбати;
  • Атроф-муҳит ва барқарорлик мавзуси билан боғлиқ илмий нашрлар сони;
  • Атроф-муҳит ва барқарорлик мавзусига бағишланган илмий анжуманлар сони;
  • Атроф-муҳит ва барқарорлик соҳасидаги талабалар уюшмалари;
  • Атроф-муҳит ва барқарорликка бағишланган веб-саҳифанинг мавжудлиги.

UI GreenMetric рейтинг тизими бўйича навбатдаги ҳалқаро анжуман 2017 йилнинг 9-11 апрель кунлари Истанбул шаҳрида (Туркия) ташкил қилинади (http://iwgm.ui.ac.id, қатнашиш учун 15 март кунига қадар рўйхатдан ўтиш лозим).

UI GreenMetric 2016-2030 йилларга қабул қилинган бўлиб, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанглигини инобатга олган ҳолда ҳамда, давлатимизда олий таълим сифатини ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида, ушбу рейтинг тизимида Ўзбекистон Республикаси олийгоҳлари иштирок этишини таклиф этади.

UI GreenMetric рейтинг тизими бўйича ахборотнома, “Олий таълимда рейтинг тизимлари” номли ЮНЕСКО нашрининг электрон нусхаси шу ерда.